Қозоғистон Миллий гвардиясининг бош қўмондони коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
Қозоғистонда Миллий гвардия бош қўмондони ўринбосари лавозимида ишлаган Константин Воронкин қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар беради.
“Вазирлик ўз сафларида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик бўйича ўзининг принципиал позициясини билдиради, бу борада амалдаги қонунчилик доирасида холис ва ҳар томонлама текширув ўтказилади”, — дейилади вазирликнинг расмий шарҳида.
Воронкин ўз лавозимида 2020 йилдан бери ишлаб келмоқда. Аввалроқ интернетда унинг МЧЖ асосчиси ва “Ак жол” партияси раиси ўринбосари Дмитрий Васильевдан пора олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Воронкинга қўйилган айбловларнинг моҳияти ҳақида қўшимча маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Шарҳлар