Қозоғистон олти ойга тухум импортидан воз кечмоқчи

Қозоғистон товуқ тухумларини автомобил йўли орқали олиб киришни тақиқламоқчи. Бу Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқ ҳужжати лойиҳасида келтириб ўтилган.

Тақиқ олти ой давом этади ва учинчи давлатлар ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудуди экспортчиларига таъсир қилади.

Буйруқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинмоқда: 2023 йил охирига келиб маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига ички бозор таъминоти 98 фоизни ташкил этган.

Ҳужжат 1 майдан кучга киради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.