Қозоғистон парламенти БМТ миссияларида қатнашиш учун 430 нафар ҳарбийни юборишни маъқуллади
Қозоғистон парламенти мамлакат ҳарбий хизматчиларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) миссияларида қатнашиш учун юборишни маъқуллашга қарор қилди.
Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов ҚР Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг БМТ тинчликпарвар миссияларига юборилиши парламентнинг 2013 йил 20 декабрдаги қарорига мувофиқ амалга оширилаётганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 2014 йилдан буён 67 нафар қозоғистонлик зобит Ғарбий Саҳрои Кабир, Кот-д’Ивуар, Мали, Марказий Африка Республикаси ва Ливан каби турли минтақалардаги миссияларда иштирок этган.
Ҳозирда Қозоғистон ҳарбийлари БМТнинг турли миссияларига, жумладан Ғарбий Саҳрои Кабир, Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси ва Ливанга ўз хизматларини тақдим этмоқда. Собиқ президент тинчликпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва низоларни ҳал этиш жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Ушбу ташаббус доирасида Қозоғистон “Ғўлон тепаликларининг бўлинишини кузатиш бўйича БМТ кучлари” (UNDOF, Сурия-Исроил), “БМТ сулҳ шартлари бажарилишини назорат қилиш органи” (UNTSO, Фаластин – Исроил), «Жанубий Судан Республикасидаги БМТ миссияси» (UNMISS, Жанубий Судан) ва «Абьеда хавфсизликни таъминлаш бўйича БМТ муваққат кучлари» (UNISFA, Судан) каби БМТ миссияларида иштирок этиш учун 430 нафаргача кишини юборишни режалаштирмоқда.
Президент Қосим-Жомарт Токаев таклифига кўра, ҳарбийларни юбориш 2024 йилнинг март ойидан бошланиши режалаштирилган.
Шарҳлар