Қозоғистон президенти “Крокус”даги қўпорувчилик ҳаракати фонида Хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказди
Қозоғистон президенти Хавфсизлик кенгашининг тезкор йиғилишида бир қатор топшириқлар берди, шунингдек, Москва областида тинч аҳолига нисбатан содир этилган шафқатсиз қўпорувчилик ҳаракатини яна бир бор қоралади.
– Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистоннинг Россия билан терроризмга қарши курашишда бирдамлигини тасдиқлади.
– Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иш режалари, экстремал вазиятларда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
– Терроризмга қарши курашиш мақсадида Қозоғистоннинг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини, мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган кўрсатмалар берилди.
Шарҳлар