Қозоғистон Россия қимматли қоғозларидан халос бўлишни талаб қилди
Қозоғистон Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўз мижозларини Россия Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига (МҲКД) қарши санкциялар қўлланилиши муносабати билан 2024 йил 1 августгача Россия қимматли қоғозларини унинг номинал сақланишидан чиқариш бўйича буйруқлар беришга чақирди. Бу ҳақда 11 июль куни РБК агентлиги қозоғистонлик брокерлардан бирининг билдиришномасига таяниб хабар беради.
Хабарномалар «алоҳида омонатчиларга» юборилган ва МҲКДга қарши блокировка қилувчи санкциялар жорий этилиши билан боғлиқ, дея тасдиқлаган РБКга депозитарий вакили. Шунингдек, у мижозлар қоғозларини 10 августгача чиқариб олишлари мумкинлигини таъкидлади.
Ушбу шартлар Москва биржаси ва унинг тузилмаларига, шу жумладан МҲКДга қарши операцияларни якунлаш учун санкциялар киритилганидан сўнг берилган АҚШ Ғазначилик департаментининг (OFAC) Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасининг бош лицензияси билан боғлиқ, дея тушунтирган ҳуқуқшунослар РБКга.
Қозоғистонда Россия қимматли қоғозларининг ҳажми 1,4 миллиард долларга етиши мумкин
Қозоғистонда Россия қимматли қоғозларининг аниқ ҳажми номаълум, бироқ РБК хабарига кўра, 2022 йилда қозоғистонлик брокерлар Россия “ОФЗ” билан 1,4 миллиард долларлик битимларни амалга оширган, ҳуқуқшунослар олиб қўйилмаган активлар музлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
12 июнь куни АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг Украинага қарши урушига алоқадор шахслар ва компанияларга қарши янги санкциялар пакетини эълон қилганди. Рўйхатга Россия ва бошқа мамлакатларда рўйхатдан ўтган 33 киши ҳамда 300 га яқин корхона ва ташкилот киритилган. Чекловларга Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Россия Федерациясининг Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси ҳам тушган.
Шарҳлар