Қозоғистон ҳукумати Xитой, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларини модернизация қилмоқчи
Қозоғистон ҳукумати мамлакатнинг транзит салоҳиятини ривожлантириш ва қўшни давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида Хитой, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларини тўлиқ миқёсда модернизация қилиш ташаббуси билан чиқди.
Модернизация тўққизта автомобиль ўтиш назорат пунктини қамраб олади:
– Хитой билан чегарада бешта (“Алакол”, “Калжат”, “Майкапчагай”, “Бахти”, Достик-железнодорожний”),
– Ўзбекистон билан чегарада тўртта (“Капланбек”, “Қазигурт”, “Атамекен”, “Тажен”),
– Туркманистон билан чегарада битта (“Темир баба”).
Шунингдек, Астанада юкларнинг барча ўтказиш назорат пунктлари устидан назоратни бирлаштирадиган Бош диспетчерлик бошқармаси ташкил этилиши режалаштирилган.
Ўтказиш пунктларини модернизация қилиш замонавий талабларга жавоб бермайдиган эскирган инфратузилмани алмаштирган ҳолда деярли тўлиқ реконструкция қилишни ўз ичига олади.
Модернизациядан ташқари, божхона назоратини рақамлаштириш ва марказлаштириш ҳам режалаштирилган. Астана шаҳридаги бош диспетчерлик идораси ягона бошқарув марказига айланади, унда тегишли назорат хизматлари, жумладан, чегара назорати ҳам жойлашади.
Шарҳлар