Қозоғистонда 1500 дан ортиқ ўзбекистонлик фуқаро меҳнат қилмоқда

Российская пенсионерка прописала в двух своих квартирах 11 тысяч мигрантов
Фото: azeros.ru

2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг рухсатномалари билан 13536 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда.

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар (ХИК) қаторига қуйидаги тоифалар киради: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 605 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2793 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Жалб этилган хорижий ишчиларнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли – мос равишда 5914 ва 570 киши. Шунингдек, 2458 нафари мавсумий ишларга, 1196 нафари корпоратив трансферлар доирасида ишга қабул қилинган.

Ҳозирда Қозоғистонда 1728 иш берувчи ХИК дан фойдаланмоқда. Уларда 459 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 99,2 фоизини ташкил этади.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп фуқаро қуйидаги йўналишларда ишлайди: қурилиш – 4297 киши (31,7%), маъмурий ва ёрдамчи хизматлар – 1629 киши (12%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида — 1482 киши (10,9%), кончилик ва карерларни қазиб олишда – 1285 киши (9,4%), ишлаб чиқариш саноати – 1248 киши (9,2%), касбий, илмий ва техник фаолиятда – 797 киши (5,9%).

Меҳнат муҳожирларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари: Хитой – 4011 киши (29,6%), Ўзбекистон – 1577 киши (11,6%), Ҳиндистон – 1187 киши (8,7%), Туркия – 1058 киши (7,8%).

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.