Қозоғистонда ҳалок бўлган француз Бойқўнғир космодромига киришга уринмаган
Қозоғистонда ҳалок бўлган француз Бойқўнғир космодромига киришга уринмаган, дея хабар беради ТАСС.
Бу ҳақда агентлик ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб ёзади. Унинг сўзларига кўра, франциялик марҳум сайёҳ ва унинг ҳамроҳи шунчаки “даштдаги биноларни суратга олишган”.
«Улардан бири ўзини ёмон ҳис қилган, иккинчи сайёҳ эса назорат-ўтказиш пунктига ёрдам сўраш учун борган, аммо улар ёрдам беришга улгуришмаган», – дейди агентлик суҳбатдоши.
Аввалроқ РИА Новости манбаси франциялик сайёҳ сувсизланишдан вафот этганини маълум қилганди.
“112” Телеграм-каналида у ҳамроҳи билан жазирама иссиқда дашт бўйлаб пиёда юргани ҳақида ёзганди.
Улашиш:
Шарҳлар