Қозоғистонда автомобилнинг олд ойнасини қорайтиришга рухсат берилиши мумкин
Қозоғистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Қожаев автомобилнинг олд ойнасини қорайтиришга рухсат берилиши юзасидан фикр билдирди.
“Сенатнинг ялпи мажлисида ОАВ вакиллари Марат Қожаевга шундай савол билан мурожаат қилдилар: “Хитойда ишлаб чиқарилган кўплаб автомобилларнинг олд ойнаси қорайган. Қозоғистонда бундай қорайтиришга рухсат бериш мумкинми?”, – деб сўралди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари бу масалани фақат бугун кўтармаганини таъкидлади.
“Ҳозирги вақтда Ички ишлар вазирлиги олд ойнани қорайтиришни тақиқлаш тарихини ўрганмоқда. Бу масалани Парламент депутатлари ҳам кўтармоқда. Божхона иттифоқининг регламенти мавжуд. Олд ойнанинг қанчалик даражада қоронғи бўлиши кераклигини айтади. Бунга йўл ҳаракати қоидаларини бузиш пайтида ҳайдовчи ва йўловчининг шахсини аниқлашнинг қийинлиги сабаб бўлмоқда. Эндиликда ҳуқуқбузарликни қайд этишнинг янги техник воситалари пайдо бўлмоқда. Шунинг учун биз бу (олд ойнани қорайтиришга рухсат бериш) мумкинми ёки йўл ҳаракати ва жамоат тартиби хавфсизлигига зарар етказадими ёки йўқлигини ўрганмоқдамиз. Масала ўрганилмоқда, тез орада эксперт хулосамизни сизларга юборамиз”, — деди Марат Қожаев.
Шарҳлар