Қозоғистонда интернет фирибгарлари етказган зарар 7 миллиард тенгега етди

Foto: Cyber security

Қозоғистонда Интернет фирибгарлигидан етказилган моддий зарар 7 миллиард тенгегача ошди. Бу ҳақида Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

«Қозоғистонда Интернет фирибгарлиги фирибгарликнинг асосий турларидан бири бўлиб қолмоқда. Республикада жорий йилнинг етти ойида қўзғатилган 26,9 мингта жиноятнинг 44,4 фоизи ёки қарийб 12 мингтаси бевосита Интернет тармоғи орқали содир этилган», – дейилади хабарда.

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ҳуқуқий статистика ва махсус қайдлар қўмитаси (КПСиСУ ГП) ҳисоботларига кўра, сўнгги 6 йил ичида Интернетдаги фирибгарлик билан боғлиқ рўйхатга олинган жиноятларнинг сони 40 баравардан ошган. Агар, 2018 йилда 500 дан сал кўпроқ бундай жиноятлар қайд этилган бўлса, 2023 йил охирига келиб уларнинг сони 21,8 мингтага етган. Шунга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Интернет жиноятчиларига қарши курашишга янги кучларни жалб этмоқда. Жумладан, жорий йил ёзида Республика Миллий банки билан ҳамкорликда шубҳали тўлов операцияларини блокировка қилиш учун мўлжалланган «Фирибгарликка қарши курашиш маркази» фаолиятини ишга туширди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.