Қозоғистонда мулозим учрашув чоғида коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди

Қозоғистоннинг Шымкент шаҳрида ўтаётган (Қозоғистоннинг вилоят ижроия органи, туман давлат ҳокимияти) йиғилиши чоғида уй-жой бошқармаси бошлиғи қўлга олинди, мансабдор шахс коррупция жиноятида айбланди, деб хабар бермоқда “Otyrar.kz” телеканали.

Телеканал хабарига кўра, йиғилишга Коррупцияга қарши кураш хизмати вакиллари келган. Бинода ҳозир бўлганлардан бирига саволлари борлигини айтишган.

Йиғилишга раислик қилган шаҳар ҳокими “Антикор” ходимлари коррупцияда айбланаётганларни олиб кетишлари мумкинлигини билдирган.

“Ҳокимлик ходимлари орасида ҳалол ишчилар кўп, лекин коррупционерлари ҳам бор. Мен сизни кўп марта огоҳлантирганман”, деган ҳоким ва “бошқа чораси йўқ” деб қўшимча қилган.

Коррупцияга қарши кураш хизмати ходимлари идорага кириб, уй-жой бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият олиб бораётган ҳодимни олиб чиқиб кетишади.

Антикор маълумотларига кўра, қўлга олинган амалдор етказган зарарнинг дастлабки миқдори 120 миллион тенгени ташкил қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.