Қозоғистонда охирги уч кун ичида деразадан бешта бола қулаб тушган

Фото: Tengrinews

Қозоғистонда сўнгги уч кун ичида беш нафар бола кўп қаватли уйлар деразасидан қулаб тушди, дея хабар беради Nova24 нашри Tengrinews нашрига таяниб.

4 август куни Алматанинг Алмали туманида олти ёшли қиз иккинчи қават деразасидан қулаб тушган. Воқеа натижасида шифокорлар қизчани турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизишган.

Бундан ташқари, 4 август куни ҳам Улитау областининг Сатпаев туманида олти ёшли бола турар-жой биносининг 4-қаватидан тушиб кетган. Ҳозирда шифокорлар боланинг ҳаёти учун курашмоқда.

3 август куни Астана шаҳрининг Сариарқа районида бир ёшли бола бешинчи қаватдаги хонадон деразасидан қулаб тушган. Шифокорлар уни турли тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетишган.

2 август куни Алмата шаҳрининг Алатау районида уч ёшли қизалоқ ўн беш қаватли турар-жой деразасидан қулаб тушиб, вафот этди. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бу борада суриштирув ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, фожиа ҳолатлари аниқланмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

3 август куни Темиртау шаҳрида олти ёшли бола уч қаватли турар-жой деразасидан қулаб тушган. Кейинроқ шифокорлар уни турли тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетиган.

Шу муносабат билан Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга қуйидагиларни эслатади:

  • кичик болаларни қаровсиз қолдирманг;
  • болаларнинг катталарсиз балконга чиқишига рухсат берманг;
  • чивинли тўрлар болаларни қулаб тушишдан ҳимоя қилмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.