Қозоғистонда теракт уюштиришга тайёргарлик кўраётган фуқаро қўлга олинди
Қозоғистонда маҳаллий фуқаро теракт тайёрлашда гумон қилиниб, қўлга олинди ва ундан портловчи мослама ясашга оид бутловчи қисмлар мусодара қилинди, дея хабар беради мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси. У илгари қотиллик учун судланган.
“Ақтауда маҳаллий аҳоли террорчилик ҳаракатигаа тайёргарлик кўрганликда гумонланиб қўлга олинди. Унинг яшаш жойида ўтказилган тинтув чоғида портловчи мосламани ясаш учун бутловчи қисмлар ва бошқа далиллар олинди. У радикал диний мафкура тарафдори”, — дейилади ҳисоботда. Қайд этилишича, қўлга олинган шахс муқаддам қотиллик учун судланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 255-моддаси 1-қисми (террорчилик ҳаракати) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бошқа маълумотлар ошкор этилмайди, дея тушунтиради қўмита.
Шарҳлар