Қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртас самолётда қўполлик қилгани учун 15 суткага қамалди
5 июнь куни Остона суди қозоғистонлик қўшиқчи Қайрат Нуртасга нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди. У майда безориликда айбланган.
Иш материалларида айтилишича, хонанда Олмаотадан Остонага учаётган самолётда жанжал қилган.
“Олмаота ва Остона рейси бортида майда безорилик ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш бўйича маъмурий иш қўзғатилди”, — дея изоҳ берди қўшиқчи қўлга олинганидан кейин полиция.
Қайрат Нуртас самолёт салонида жабрланувчи Асилбек Беккаиров билан жанжаллашиб, унинг юзига уриб, соғлиғига энгил шикаст етказган.
Қайрат Нуртас айбини тан олмади ва жабрланувчи биринчи бўлиб унга қўл кўтарганини айтди.
Айблов томони судланувчини 15 суткага ҳибсга олишни сўраган, у ўз навбатида жарима сўраган.
Шарҳлар