Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ШҲТ бош котиби этиб тайинланди

Фото: Tengri

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2025-2027 йилларга бош котиби этиб тайинланди, дея хабар беради “Казинформ”.

Ермекбаев 2023 йил январидан бери ШҲТ Бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 2018 йилнинг августидан эса Қозоғистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган.

Нурлан Ермекбаев 2022 йил 1 январдан буён ташкилот бош котиби лавозимида ишлаб келган Чжан Минг ўрнини эгаллади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.