Папуа-Янги Гвинеяда ер ўпирилиши оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Папуа-Янги Гвинея шимолидаги Каокалам қишлоғида ер кўчиши оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда. Шунингдек, ер ўпирилиши туфайли 1182 та уй вайрон бўлган.
Каокалам қишлоғи Энга вилоятида, пойтахт Порт-Морсбидан 600 км масофада жойлашган. Ер кўчиши маҳаллий вақт билан 24 май куни 3:00 атрофида юз берган. Мамлакат парламенти аъзоси Аймос Акем ҳодисада юзлаб одамлар нобуд бўлганини тасдиқлади.
Ер ўпирилиши натижасида шоссе тўсилиб қолган ва ушбу ҳудудга етиб олиш учун ягона восита вертолёт бўлиб қолган.
Вилоят аҳолиси ер кўчиши оқибатлари акс этган суратларни ижтимоий тармоқларга жойламоқда. Фото ва видеотасвирларда фуқаролар жабрланувчиларни қидириб, тупроқ уюмларини титаётганини кўриш мумкин.
Шарҳлар