Парадзюдочи Давурхон Кароматов Паралимпиадада бронза медалини қўлга киритди

Фото: paralympic.uz

Ўзбекистонлик парадзюдочи Давурхон Кароматов 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори бўлди, дея хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.

90 кг (J2) вазн тоифасида учинчи ўрин учун кечган жангда грузиялик спортчи Лаша Кизилашвилини мағлуб этди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғармасини яна бир бронза медал билан тўлдирди. Айни кунгача спортчиларимиз 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.