Парижда ёзги Паралимпия ўйинлари якунланди
Парижда Паралимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда BBC. Франциялик спортчи Аурелия Обер бошқа бир қатор спортчилар қуршовида паралимпия машъалини ўчирди.
Ёпилиш маросими “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтди. Унда 4,4 минг спортчи ва 168 та делегация қатнашди. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстанге нутқ сўзлади.
Париж мэри Анн Идальго Паралимпия байроғини Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонсга топширди. У эса байроқни Лос-Анжелес мэри Карен Бассга берди. Кейинги Паралимпия ўйинлари Американинг ушбу шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Парижда Паралимпия ўйинлари 28 августда бошланган эди. Медаллар сони бўйича Хитой (94 та олтин, 76 та кумуш, 50 та бронза), Буюк Британия (49, 44, 31) ва АҚШ (36, 42, 27) етакчилик қилди.
Шарҳлар