Франция Париждаги Олимпиада очилиш маросимини бекор қилиши мумкин

Foto: AP

Франция Ички хавфсизлик бош бошқармаси террорчилик ҳужумлари эҳтимолидан хавотирда. Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен 28 март куни Парижда Олимпиада очилиш маросими ўтказилишини муҳокама қилиш учун махсус хизмат вакиллари билан учрашиши керак эди, деб хабар беради Europe 1.

Яқинда Подмосковьедаги “Крокус Сити Холл”да юз берган теракт фонида Франция ҳудудида террорчилик хавфи “жуда юқори” дейилади хабарда. Ички хавфсизлик бош бошқармаси Францияга “жанговар қурол ёки транспорт воситалари ёрдамида амалга ошириладиган оммавий терроризм қайтишидан хавфсирамоқда”, шу сабабли “Олимпия ўйинлари очилиш маросими куни мувофиқлаштирилган ҳужум сценарийсидан максимал даражада узоқ туришни истайди”.

“Биз Б режасига ўтишимиз керак”, — дея маълум қилди радионинг разведка хизматидаги манбаси маросимни бекор қилиш имкониятини кўзда тутиб.

Париждаги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Хавфсизликни таъминлашга 20 минг нафаргача ҳарбий жалб этилиши режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.