Париждаги турар жойда портлаш юз берди, уч киши ҳалок бўлди
Париждаги турар жойлардан бирида аввал портлаш, сўнг ёнғин юз берди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди, деб ёзади Франциянинг Le Parisien ва Le Figaro газеталари ўз манбаларига таяниб.
Ҳодиса Шарон кўчасида жойлашган саккиз қаватли уйнинг еттинчи қаватида содир бўлди. Портлашдан кейин уйда ёнғин бошланди. Уни ўчиришда 60 дан ортиқ ўт ўчирувчилар қатнашди.
Икки кишининг жасади уйдаги хонадонлардан бирида топилган. Яна бир киши эса қочишга уриниб, деразадан тушиб кетган.
Портлаш сабаби ҳозирча аниқлангани йўқ, аммо полиция тахминига кўра, газ портлаган бўлиши мумкин. Яшовчилар эса уйда газ йўқлигини айтмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар