Париж прокуратураси Дуровнинг иши унинг акасига тааллуқли эмаслигини билдирди
“Телеграм” асосчиси Павел Дуровга нисбатан жиноий иш ҳозирча унинг акаси Николайга тааллуқли эмас. Бу ҳақда Париж прокуратурасига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Департамент тергов манфаатларини кўзлаб, ҳибсга олиш ордерлари берилишига изоҳ бермади.
«Ёки шахс аллақачон гумонлари ҳақида хабардор қилинган ва унинг ҳуқуқлари ҳақида маълумот берилган ёки терговчилар гипотеза билан ишламоқда, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта», – дейди прокуратура агентликка.
Politico нашрининг ёзишича, Павел ва Николай Дуровларни ҳибсга олиш учун ордер 25 март куни чиқарилган. Бу “Телеграм” болалар порнографиясини тарқатиш ва ишлаб чиқаришда айбланаётган фойдаланувчилардан бирининг шахсини аниқлаш сўровини эътиборсиз қолдирганидан кейин содир бўлган.
Шарҳлар