Парижда Молдованинг уч фуқароси ушланди. Улар тобутлар акс этган граффитиларни чизишда гумон қилинмоқда

Фото: страница BFMTV в соцсети Х

Парижда уч нафар Молдова фуқароси ушланди, улар тобутлар ва “Украинадаги француз аскарлари” ёзуви акс этган граффитиларни чизишда гумон қилинмоқда. Графити 7 июнь куни Парижнинг еттинчи округида топилган. Бундай расмлар нечта чизилгани ҳали номаълум.

Ушланганлар Эйфель минорасига Франция байроқлари акс этган тобутларни қўйган одамларга алоқадорлиги аниқ эмас, деб ёзади Le Figaro. BFMTV маълумотларига кўра, гумондорлар эҳтимолий хорижий аралашувга алоқадорлик иши бўйича текширилмоқда.

1 июнь куни эрталаб Эйфель минораси яқинида гипс билан тўлдирилган бешта сохта тобут ўрнатилган. Улар француз байроқларига ўралган бўлиб, «Украинанинг француз аскарлари» деган ёзув ҳам бор эди. Ўша куни Парижда уч эркак ушланди – тобутларни ташиган юк машинаси ҳайдовчиси ва Берлинга автобусда кетмоқчи бўлган яна икки эркак.

Терговнинг фикрича, хориждан мувофиқлаштириладиган беқарорлик операцияси содир этилган. France.Info манбасининг таъкидлашича, сўз Россиядан туриб амалга оширилаётган операция ҳақида бормоқда. Эйфель минорасида тобутларнинг пайдо бўлиши француз ҳарбий инструкторларининг Украинага бориши ҳақидаги кўплаб хабарлар фонида юз берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.