Парижда Павел Дуровга нисбатан яна бир тергов иши олиб борилмоқда
Парижда Павел Дуровга қарши яна бир тергов давом этмоқда – унинг фарзандларидан бирига нисбатан зўравонлик содир этилгани сабабли, деб ёзади AFP.
Forbes аввалроқ худди шу иш Швейцарияда текширилаётганини маълум қилганди. Журналистлар бир хил ёки турли ҳолатлар ҳақида ёзяптими, номаълум.
Forbes маълумотларига кўра, Ирина Болгар Швейцарияда судга мурожаат қилган: у Дуров 2017 йилда туғилган умумий ўғлига нисбатан зўравонлик қилганини айтади.
Кўп ўтмай, у яна судга болага васийлик қилиш учун мурожаат қилди, деб ёзади нашр. Ҳар иккала ариза, Forbes қайд этганидек, Болгар томонидан Дуров ойига 150 минг евро алимент тўлашни тўхтатганидан кейин берилган.
Улашиш:
Шарҳлар