Оқ уй Байден Паркинсон касаллигига чалинганини рад этди
АҚШ президенти Жо Байденда Паркинсон касаллиги йўқ ва бўлмаган ҳам. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер маълум қилди, деб ёзади DW.
“Президент Паркинсон касаллигидан даволанганми? Йўқ. У ҳозир Паркинсон касаллигидан даволаняптими? Йўқ. У Паркинсон касаллигига қарши қандайдир дориларни қабул қиляптими? Йўқ”, — деди у 8 июль куни бўлиб ўтган брифингда журналистнинг тегишли саволига жавобан.
Шу билан бирга, Жан-Пьер таъкидлашича, Байден ҳар йилги анъанавий тиббий кўриклар доирасида уч марта невролог ҳузурида бўлган.
Аввалроқ The New York Post газетаси Оқ уй ташриф журналидаги қайдларга таяниб, АҚШ президентининг даволовчи шифокори Кевин O’Коннор январда Паркинсон касаллигига ихтисослашган невролог Кевин Канард билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берганди. The New York Times маълумотларига кўра, Канард 2023 йил ёзидан 2024 йил баҳоригача Оқ уйга саккиз марта ташриф буюрган.
Шарҳлар