Пашинян: Лукашенко даврида Арманистоннинг бирортаям расмий вакили Беларусга бормайди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Александр Лукашенко Беларусь раҳбари бўлиб қолар экан, унинг ўзи ҳам, Арманистоннинг бошқа расмий вакиллари ҳам ҳеч қачон бу мамлакатга ташриф буюрмаслиги билдирди.
“Бундан буён Арманистоннинг расмий вакили Лукашенко президент бўлган даврда Беларусга бошқа ташриф буюрмайди”, – деди у Миллий ассамблея йиғилишидаги якуний нутқида.
“КХШТ етакчиларидан бири 44 кунлик урушни тайёрлашда иштирок этганини, Озарбайжонни руҳлантирганини, ишонганини ва ғалаба тилаганини таъкидлади. Шундан кейин ҳам мен Беларусь президенти билан бу масалани КХШТ форматида муҳокама қилиш учун бораманми?”, – деди Пашинян.
Арманистоннинг Беларусдаги элчиси Размик Хумарян маслаҳатлашувлар учун Ереванга чақирилди.
Шарҳлар