Патрушев НАТОни Россия қарши амалиётлар учун диверсантларни тайёрлашда айблади

патрушев
Фото: Global Look Press)

НАТО инструкторлари Россияга қарши амалиётлар учун бир қанча давлатлар ҳудудида ёлланма аскарлар ва диверсантларни тайёрламоқда, деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев “АиФ” нашрига берган интервьюсида.

“ НАТО инструкторлари бир нечта мамлакат ҳудудида ёлланма аскарлар ва диверсантларни Россияга қарши амалиётларда иштирок этишлари учун тайёрламоқда”, деди у.

Патрушевнинг сўзларига кўра, блок Украинадаги можаро иштирокчиси бўлиб, Россия ҳудудини «ўққа тутишда фаол қатнашмоқда».

Аввалроқ Финляндия расмийлари Украинага қўшин юборишга рухсат бергани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.