Павел Дуров ҳибсдан озод этилди

Foto: qalampir.uz

Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Париж судига етказилганди, дея хабар беради Le Figaro ва AFP.

Нашрлар бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Франция қонунчилиги 96 соатгача ҳибсда сақлашга рухсат беради. Шундан сўнг суд судланувчини озод қилиш ёки унга айблов эълон қилиш, зарурат туғилганида уни ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Mash канали Павел Дуров етказилган Париж судидаги ҳолатни кўрсатди.

Telegram-канал хабарига кўра, суд биносида махсус тўсиқлар ўрнатилган, дарвозалар ёпилган ва полиция томонидан ўраб олинган.

Павел Дуров ҳибсдан озод қилинди, – дея хабар беради BFMTV.

Тергов судьяси Telegram асосчисини дастлабки сўроқ қилиш ва эҳтимолий айбловлар учун уни полиция ҳибсхонасида сақлашни тўхтатди.

Павел Дуров 24 август куни кечқурун Париж аэропортида ушланганди. Politico нашрига кўра, Франция ҳукумати Дуровни ҳибсга олиш учун ордерни 2024 йил 25 мартда берган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.