Павел Дуров озодликка қўйиб юборилгани йўқ, бу бор-йўғи процессуал жиҳат холос

Павел Дуров
Фото: @durov / Instagram

Франциянинг BFMTV телеканали “Телеграм” асосчиси ҳибсдан озод этилгани ҳақида хабар берганди.

Бироқ, кейин бу процессуал жиҳат эканлиги тушунтирилади – судья ҳибсга олишни тугатди, эҳтимолий гумондорнинг биринчи суҳбати ҳозирда давом этмоқда, унинг натижасига қараб, Дуровнинг келажакдаги тақдири тўғрисида қарор қабул қилинади.

Аввалроқ AFP ва CNN ўз манбаларига таяниб, худди шу процессуал босқич ҳақида хабар берган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.