Павел Дуров Париж аэропортида қўлга олинди – Франциянинг TF1 телеканали
Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров 2 август куни кечқурун Париждаги Ле Бурже аэропортида қўлга олинди.
Дуров Озарбайжондан Францияга шахсий самолётда етиб келган.
Франциянинг ТF1 телеканали маълумотларига кўра, у Францияда қидирувда бўлганлар (Фичиер дес Персоннес Речерчéес, ФПР) рўйхатига киритилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, у Телеграмда модерация йўқлиги сабабли гиёҳванд моддалар савдосига шериклик, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарликда айбланмоқда. Павел Дуров бугун шанба оқшомида судга тақдим этилиши керак.
Улашиш:
Шарҳлар