Павел Дуров Такер Карлсонга уч соатлик интервью берди
Telegram асосчиси Павел Дуров февраль ойида америкалик журналист Такер Карлсонга уч соатлик интервью берганини айтди. У видео форматда чиқарилади.
“Февраль ойида мен либерал журналистга уч соатлик интервью бердим ва шу куни консерватив қарашлари билан танилган Такер Карлсон билан ҳам суҳбатлашдим. Шу тариқа мен барча аудиторияга объектив муносабатда бўлишим ва Telegram тарихини ҳаммага айтиб беришим мумкин”, — деб ёзади Дуров.
Telegram асосчиси Такер билан бўлган интервью “тез орада” ва у учун жуда кам учрайдиган видео форматда эълон қилинишини таъкидлади.
“Мен Такер ҳам Telegram тармоғида расмий канал очаётганини эшитдим, келинг, у ерда эълонларни кузатиб борайлик”, — дея қўшимча қилади Дуров.
Шарҳлар