Павел Дуров Telegram мессенжерини маъмурий бошқариш билан боғлиқ, унга 12 та жиноят бўйича айблов қўйилди

Фото: вики

Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Телеграм мессенжерини маъмурий бошқариш билан боғлиқ, унга 12 та жиноятда айблов қўйилган, деб ёзади “Новая газета-Европа” Франция прокуратураси матбуот хизматига таяниб.

Павел Дуров Телеграм маъмуриятида уюшган гуруҳларнинг ноқонуний транзакцияларини амалга оширишда иштирок этганликда, шунингдек, тергов учун зарур бўлган маълумот ёки ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга беришдан бош тортганликда гумон қилинмоқда.

Бундан ташқари, Дуров қуйидаги жиноятларда гумон қилинмоқда:

  • вояга етмаганлар билан порнографик контентни сақлашга шериклик;
  • гиёҳванд моддаларни тарқатишга шериклик;
  • кибержиноятларга шериклик;
  • уюшган жиноий гуруҳлар таркибида фирибгарликка шериклик.

Маълум қилинишича, Дуров 28 августга қадар ҳибсда қолиши мумкин.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.