Павел Дуров ушланганидан кейин хакерлар Франция давлат тузилмаларининг сайтларига ҳужум қилди

Фото: baxtiyor.uz

Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг хакерлар Франция давлат идоралари веб-сайтларига ҳужум қилди, деб ёзади Le Parisien, DdoS-ҳужумлари 25 август, якшанба куни содир бўлди.

Улар, хусусан, Франция давлат хизматлари портали, Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар хавфсизлиги агентлиги (ANSM), Confédération Paysanne Франция қишлоқ хўжалиги бирлашмаси веб-сайтлари, газетаси, шунингдек, Doctolib онлайн қабул қилиш тизимини нишонга олган.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассис Клемент Домингонинг Le Parisien нашрига айтишича, DdoS-ҳужумлари россияпараст UserSec, RipperSec, Holy League ва Cyber Army Now хакерлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган. Улар телеграмдаги ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммаларига олишди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.