Павел Дуров ва ундан учта бола туққан Ирина Болгар “ҳеч қачон жуфтлик бўлмаган”

Фото: Комсомольская правда

Павел Дуров ва ундан учта болани туққан Ирина Болгар «ҳеч қачон жуфтлик бўлмаган», дейди Дуровнинг вакили.

Унинг сўзларига кўра, уларнинг муносабатлари романтик эмас, балки бизнес эди. Ўша пайтда Дуровнинг йога бўйича мураббийи бўлган Болгар уни фарзанд кўришга таклиф қилган. «У рози бўлган ва учта бола туғилган», –  дейди Дуровнинг вакили The New York Times нашрига.

«Жаноб Дуровнинг кўп фарзандлари бор ва у уларнинг ҳар бирини боқиш учун бир хил миқдорда – ойига 10 минг доллар ажратади», – дея қўшимча қилади Дуровнинг вакили. У, шунингдек, Болгарни тадбиркорнинг болаларини боқиш учун берган пулларини исроф қилишда айблади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.