Павел Дуровнинг адвокати Telegram асосчисига қарши ишни “бемаънилик” деб атади

Фото: РЕН ТВ

Павел Дуровнинг адвокати Давид-Оливье Камински Телеграм асосчисининг иши бўйича ўзининг биринчи оммавий изоҳини берди.

Каминскининг таъкидлашича, платформа Европа рақамли қоидаларига риоя қилади ва «ундаги модерация стандартлари бошқа ижтимоий тармоқларникига ўхшаш».

«Платформа эгасини бевосита ёки билвосита иштирок этмаган жиноий ҳаракатлар учун жавобгар деб айтиш бемаънилик эканини қўшимча қиламан», – дейди Камински.

Дуров 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. У беш миллион евро гаров эвазига қўйиб юборилган, Францияни тарк этиши ман этилган ва мунтазам равишда полицияга хабар бериб туриши буюрилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.