Pegas туроператори билан боғлиқ Туркиянинг Southwind авиакомпаниясига ЕИ орқали учиш тақиқланди

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар доирасида Pegas туроператори билан боғланган, Туркияда рўйхатдан ўтган Southwind Airlines чартер авиакомпанияси учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда Россия Туроператорлари уюшмаси (АТОР) ва Туркиянинг TurizmGuncel сайёҳлик нашри хабар беради, деб ёзади “Медиазона”.

Шу сабабли, 29 март оқшомида Southwind самолётининг Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳридан Москвага учиши 11 соатга кечиктирилган. Расмий равишда у Мисрнинг Air Cairo авиакомпаниясининг SM903 коди остида парвоз қилиши керак эди, у билан Southwind  2023 йил ноябрида шартнома тузган.

30 март куни тушдан кейин самолёт Шереметьево аэропортига Coral Travel  ва Pegas Touristik туроператорларининг мижозлари билан қўнган.

АТОР нинг қайд этишича, санкциялар туфайли Southwind  Калининграддан Анталияга парвозларни бекор қилмоқчи, Pegas эса сайёҳларга пулни қайтариш ёки Москва ва Санкт-Петербург орқали парвоз қилишни таклиф қилмоқчи.

Southwind  веб-сайтидаги маълумотларга кўра, авиакомпания 2022 йил апрель ойида, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кўп ўтмай, «Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун» пайдо бўлган. Ўшанда Европа Иттифоқи Россия самолётлари учун осмонни бутунлай ёпганди.

Southwind  Россия ва қўшни давлатлардан Туркияга, Анталияга парвоз қиларди. Ташувчининг вакиллари Россиянинг Pegas TouristikANEX Tour ва Coral Travel туроператорлари билан ҳамкорлик қилишларини ёзганди. Германиянинг Bild  таблоиди таъкидлаганидек, Southwind  ўз флоти ва ходимларининг катта қисмини Pegas’нинг Nordwind  шўъба компаниясидан (Россия) олган. «Известия» газетаси Southwind  ҳақидаги материалларида уни Pegas билан аффилланган деб атаганди.

2022 йил ёзида Қўшма Штатлар Америкада ишлаб чиқарилган компонентларни Nordwind компаниясига, кейинчалик Pegas компаниясига ўтказишни тақиқлади. Номи ошкор этилмаган ҳужжатларда Pegas компаниясининг турк авиакомпанияси шериги номи кўрсатилган, бунинг натижасида Southwind  ўзининг иккита Боинг самолётини Россияга вақтинча учира олмаган ва Pratt & Whitney двигателларига хизмат кўрсатишда қийинчиликларга дуч келган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.