Пентагон Ерда ҳарбий юкларни ташиш учун SpaceX ракеталаридан фойдаланмоқчи
АҚШ Мудофаа вазирлиги SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган Starship оғир элтувчи ракетасидан Ерда ҳарбий юкларни шошилинч равишда ташиш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Military.com. Нашр маълумотларига кўра, бу масала АҚШ Космик кучлари томонидан февраль бошида Орландода ўтказилган космик мобиллик бўйича конференцияда муҳокама қилинган.
Military.com қайд этишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий юкларни ракеталар орқали етказиб бериш имкониятини 20 аввал ўрганишни бошлаган. Ҳозир Starship Ой ракетаси истиқболларини ҳисобга олган ҳолда яна бу масала кўриб чиқилган, у ҳозирча синов парвозларининг бирортасидан ҳам муваффақиятли ўтмаган.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Тадқиқот лабораторияси катта илмий ходими Грегори Спанжерс айтишича, ракета афзалликларидан фойдаланиш бўйича тушунчага эга бўлиш учун Starship юк бўлинмаси макетлари яратилган. SpaceX катта маслаҳатчиси Гери Хенри таъкидлашича, Starship ракетаси ҳарбий юкларни ташиш учун қурилмаган, аммо ҳозир компания ундан АҚШ миллий хавфсизлиги учун фойдаланиш бўйича катта истиқболларни кўрмоқда.
Starship — ўта оғир кўп марталик икки поғонали элтувчи ракета бўлиб, Американинг SpaceX компанияси томонидан Ерга яқин орбита, Ой ва Марсга одамлар ва юкларни ятказиш учун лойиҳалаштирилган. У ўта оғир Super Heavy элтувчи ракетаси ва Starship космик кемасидан иборат. Айни пайтда SpaceХ Starship’ни учириш учун Техасда фақат битта старт майдонига эга. Бироқ компания уларни Флорида ва Калифорнияда ҳам қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шарҳлар