,

Пентагон йил охирига келиб Украинага ҳарбий ёрдам учун маблағлар тугашини билдирди

Фото: CC BY-SA 4.0 / Touch Of Light

Агар Конгресс 30 декабргача янги молиялаштириш миқдорини маъқулламаса, Пентагон Украинага юборилган қурол-яроғни алмаштириш учун маблағлар танқислигига дуч келади. Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирда Украинага етказиб бериладиган активлар ўрнини босувчи янги қурол ва жиҳозлар харид қилиш учун охирги 1,07 миллиард доллар маблағни сарфламоқда. Ўн беш кундан сўнг, 30 декабрга келиб бу маблағлар тугайди.

Майкл Маккорд Вакиллар палатаси ва Сенатнинг мудофаа сиёсати ва маблағлар бўйича қўмиталари раҳбарларига йўллаган мактубида “Ушбу маблағлар ажратилгач, департаментда Украинага хавфсизлик бўйича ёрдам кўрсатиш учун мавжуд бўлган маблағ тугайди”, – деб ёзади.

Нашрнинг қайд этишича, мактуб Конгрессга президент Жо Байден Украинага ёрдам бериш учун сўраган 60 миллиард доллардан ортиқ маблағ бўйича боши берк кўчадан чиқиш учун Конгрессга босимни кучайтиради. Республикачи қонун чиқарувчиларнинг айтишича, пакет АҚШ билан Мексика чегарасида хавфсизликни яхшилаш чоралари учун ишлатилиши керак, акс ҳолда улар буни маъқулламайди. Байден маъмурияти расмийлари сенаторлар билан қўшимча харажатлар бўйича муроса пакетини муҳокама қилишга ҳаракат қилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.