Россиянинг Пермь ўлкасидаги нефть базасида йирик ёнғин юз берди
Россиянинг Пермь ўлкасидан жануби-ғарбда жойлашган Осенци қишлоғида хусусий нефть базасида йирик ёнғин юз берди. ФВВ маълумотларига кўра, аланга 10 минг квадрат метргача майдонда ёнилғи сақланадиган контейнерларни қамраб олган.
Мутахассислар сўзларига кўра, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин турар жойлар, маъмурий бинолар ва қуруқ ўсимликларга тарқалиб кетиши олди олинган. Ёнғинни бартараф қилишга 60 дан ортиқ одам ва 19 та техника жалб этилган.
Айни пайтда ёнғин келиб чиқиши сабаблари номаълум бўлиб қолмоқда. Осенци қишлоғи Большое Савино аэропорти яқинида жойлашган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар