Песков: “Кремлда бу материални кўришди, бироқ унга изоҳ беришни хоҳлашмасди”

Фото: Глас Народа

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Wall Street Journal нашри чоп этган Евгений Пригожиннинг ўлими ҳақидаги версиясни “тутуруқсиз мақола” деб атади.

«Кремлда бу материални кўришди, лекин унга изоҳ беришни хоҳлашмасди, чунки бундай мақолаларга изоҳ бериб ўтирилмайди», – деди Песков.

Аввалроқ, “Медуза” WSJ материалига таянган ҳолда, Пригожиннинг ўлимида Николай Патрушев айбдор бўлиши мумкинлигини ёзган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.