Песков: Путин ва Пашинян яқин келажакда икки давлат муносабатларидаги мавжуд масалаларни шахсан муҳокама қилишлари мумкин
Путин ва Пашинян яқин келажакда икки давлат муносабатларидаги мавжуд масалаларни шахсан муҳокама қилишлари мумкин, деган Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Умид қиламизки, яқин келажакда раҳбарларга, агар кун тартибида бўлса, бундай масалаларни шахсан муҳокама қилиш имконияти берилади. Ва, албатта, икки томонлама муносабатларимиздаги сўнгги пайтларда юзага келган барча мураккаб масалалар ана шундай мулоқот доирасида ўз ечимини топади, деб ўйлаймиз. Биласизми, Арманистон бизнинг яқин ҳамкоримиз, иттифоқчимиз”, — деган Песков.
Улашиш:
Шарҳлар