Песков Россия уруш ҳолатида турганини билдирди
Украинадаги махсус ҳарбий операция Ғарб аралашуви туфайли аллақачон урушга айланган, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков aif.ru нашрига берган интервьюсида.
“Биз уруш ҳолатидамиз. Ҳа, бу махсус ҳарбий операция сифатида бошланди, лекин у ерда ўша гуруҳча ташкил этилиши билан, Ғарб Украина томонида унинг иштирокчисига айланганида, биз учун бу аллақачон урушга айланганди. Мен бунга аминман. Буни ҳар ким ўзининг ички сафарбарлиги учун тушуниши керак”, – деди Кремль вакили.
Улашиш:
Шарҳлар