Песковдан исломчилар Украина билан қандай боғланган бўлиши мумкинлиги ҳақида сўрашди
Песковдан исломчиларни раҳбари яҳудий бўлган Украина билан қандай боғлаши мумкинлигини сўрашди. «У ўзига хос яҳудий», дея жавоб берган Путиннинг матбуот котиби.
Журналистнинг саволи ва Песковнинг жавоби брифингда қандай янгради:
Савол: Қуйидаги саволга жавоб бериш мумкинми: Кремль террорчилик ҳужумини содир этган исломчилар Украинага яҳудий раҳбарлик қилаётганини ҳисобга олган ҳолда, қандайдир тарзда аУкраина раҳбарияти билан боғланган бўлиши мумкинми?
Песков: У ерда ўзига хос яҳудий турибди, у кўп жиҳатдан Киев режими раҳбариятига сингиб кетган миллатчилик руҳига ҳамдард. Буни аниқ, фактлар ва баёнотларга асосланиб айтиш мумкин. Буни у ёки бу тарзда айтиш мумкинлигига тўхталадиган бўлсак, буни исталган тарзда айтиш мумкин. Кузатувчилар ва таҳлилчилар буни айта олишлари мумкин. Аммо яна бир бор такрор айтаман, тергов давом этаётган бир пайтда, бу борада ҳеч қандай расмий идоранинг ҳеч қандай баёнот бериши мумкин эмас. Президент Путиннинг сўнгги икки кун ичида қилган баёнотларини диққат билан қайта ўқиб чиқишингизни маслаҳат бераман. Шу нуқтаи назардан, улар жуда муҳимдир.
Шарҳлар