Петербургда афғонистонлик журналист аёл суд залида озод этилди

Фото: ВВС

Хассаний ва 12 нафар афғон фуқароси Санкт-Петербург портига кириш учун пора бериш, чегара назоратини четлаб ўтиш, хорижга кетаётган кемага чиқиш ва Европа Иттифоқи давлатларидан бирига кетишга уринишда айбланиб судланган.

Уларнинг барчаси икки йил давомида колония-тураргоҳда ўтиришган, суд эса афғонларнинг тергов изоляторида ўтказган вақтини ҳисобга олди ва суд залида озод қилди.

Яна бир айбланувчи, беларуслик Александр Мацулевич суд томонидан ташишни ташкил қилгани учун тўрт йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинди.

Журналист аёл ўзи ўқиётган Киевдаги урушдан қочиб келган ва толиблар (ушбу ҳаракат террорчи деб тан олинган ва Россияда тақиқланган) унинг мамлакатини забт этгач, Афғонистонни тарк этган.

Қиз Польшага боришга умид қилган, лекин Луганскка, кейин эса Россияга келган – Кобранинг сўзларига кўра, у алдов қурбонига айланган, лекин буни фақат Москвада тушунган.

Ҳассанийнинг Қобулдаги собиқ ҳамкасбининг “Би-Би-Си”га айтишича, агар у депортация  қилинса, қиз қамоқ ва қийноқларга дучор бўлади, чунки Афғонистонда ишлаганида журналист аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида ёзган.

Суд жараёнида Россия расмийлари ҳеч қандай асос йўқлигини баҳона қилиб, унга вақтинчалик бошпана беришни рад этишди, деди унинг адвокати Елена Фадеева “Би-би-си”га.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.