Петербурглик аёл сайлов бюллетенига “Йўқолсин уруш” деб ёзгани учун жаримага тортилди

бюллетень
Фото: republic.ru

Санкт-Петербургнинг Дзержинский район суди Александра Чирятьевани майда безорилик моддаси бўйича 8 кунга ҳибсга олди, шунингдек, армияни «обрўсизлантирганлик» учун 40 минг рубль миқдорида жаримага тортди, деб ёзади DW.

17 март, президентлик сайловларининг сўнгги кунида, Чирятьева Санкт-Петербургдаги 2245-сайлов участкасига бориб, қизил фломастер билан бюллетенига “Йўқолсин уруш” деб ёзган, шундан сўнг сайлов бюллетенини қутига ташлаган. Қизни зудлик билан назорат қилаётган полициячи қўлга олган, дея хабар беради “Север. Реалии” нашри.

“Чирятьева шу тарзда давлат мулкига зарар етказди ва Россия Федерацияси Қуролли кучларини обрўсизлантирди”, — дейди судларнинг қўшма матбуот хизмати.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.