Путин Туркманистонга ташрифи чоғида Эрон президенти билан учрашув ўтказади
Россия президенти Владимир Путин 11 октябрь куни Туркманистонга ишчи ташриф билан боради ва у ерда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
“Бу учрашув ҳам икки томонлама масалаларни муҳокама қилиш учун, ҳам, албатта, Яқин Шарқда кескин кучайган вазиятни муҳокама қилиш учун катта аҳамиятга эга”, — деди Ушаков.
Путин, шунингдек, у ерда “Даврлар ва цивилизациялар алоқадорлиги — тинчлик ва тараққиёт асоси” халқаро форумида қатнашади. Тадбирга Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар етакчилари таклиф этилган.
Улашиш:
Шарҳлар