Пхукет полицияси Путинга қарши плакат кўтарган россияликни қўлга олди

задержание
Фото: КТК

Сайлов участкасига фуқаро “Бизга маош тўланмаяпти. Биз сенга қарши текин овоз берамиз” сўзлари ёзилган плакат билан келди, дейилади “Агентство” хабарида. Таиланд хавфсизлик кучлари плакатни олиб қўйган,  шундан сўнг фаол фуқаро қўйиб юборилган.

Таиланднинг Пхукет оролидаги Россия консуллигида маҳаллий вақт билан “Путинга қарши чошгоҳ” акцияси бошланишига беш дақиқа қолганида 200 га яқин одам йиғилган. Россия Федерациясининг Алмата, Ереван, Сидней, Сеул ва бошқа шаҳарлардаги дипломатик ваколатхоналари олдида ҳам навбатлар пайдо бўлган.

Аввалроқ Москвада бир фуқаро «Навальний» ёзуви туширилган футболка учун ҳибсга олингани ҳақида ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.