«Пикник» гуруҳи директорининг ёрдамчиси Крокусда вафот этди
Крокус Сити Холлдаги теракт вақтида ғойиб бўлган Пикник мусиқий гуруҳи директори ёрдамчиси Екатерина Кушнернинг тақдири маълум бўлди. Воқеа содир бўлганидан икки кун ўтгач, жамоа ходимнинг вафот этгани ҳақида хабар берилди.
“Экатерина Геннадиевна Кушнер Крокус Сити Ҳоллдаги теракт пайтида вафот этган. Ëрқин хотира тилаймиз”, – дейилади мусиқачиларнинг расмий саҳифасида.
Аввалроқ “Пикник” директори Юрий Чернишевский гуруҳ Кушнер билан узоқ йиллар ҳамкорлик қилгани ҳақида хабар берган эди. Крокусдаги терактдан бери жамоа ходимнинг оиласи билан алоқада.
Сўнгги маълумотларга кўра, Крокусдаги теракт натижасида 133 киши ҳалок бўлган, яна 152 киши жароҳатланган.
Россияда 24-март миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Шарҳлар