Пётр Порошенконинг Липецкдаги “Roshen” фабрикаси РФ мулкига ўтказилди
Липецк области суд тизимининг Бирлашган матбуот хизмати Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога тегишли “«Roshen» Липецк қандолат фабрикаси” ОАЖ акциялари Россия Федерациясига ўтказилгани ҳақида хабар берди.
Бош прокурор ўринбосарининг аризаси бўйича қарор Липецкнинг Октябрь район суди томонидан қабул қилинган. Суд Россияда Пётр Порошенко, унинг ўғли Алексей ва завод бош директори Олег Казаковнинг фаолиятини экстремистик деб топиб, тақиқлади.
Суд қарорига кўра, Марказий Европа қандолатчилик компанияси ва Олег Казаковга тегишли бўлган «Roshen» МЧЖ устав капиталидаги улушлари ҳам Россия Федерацияси даромадига айлантирилиши керак. Маъмурий иш бўйича суд қарори дарҳол ижро этилиши керак.
Пётр Порошенконинг Roshen қандолат корпорацияси Липецкдаги фабрикага 2001 йилдан бери эгалик қилади. 2014 йилда заводнинг мол-мулки сохта солиқларни қайтариш учун жиноий иш бўйича ҳибсга олинган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми, ўн йилгача қамоқ жазоси). 2017 йилда Липецк қандолат фабрикаси консервация қилинганди.
Шарҳлар