Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 29 киши ҳалок бўлди
Покистонда сўнгги 48 соат ичида кучли ёмғирлар оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳатланган. Бу ҳақда мамлакат расмийлари якшанба куни ОАВга маълум қилишган.
“Ёмғирлар бир неча уйнинг қулашига олиб келди ва ёмғир сабаб бўлган кўчкилар, айниқса, мамлакат шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди”, – деган расмийлар.
Пайшанба оқшомидан бери Хайбер-Пахтунхва вилоятида ёмғир билан боғлиқ ҳодисаларда 23 киши, мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Балужистон вилоятидаги сув тошқини туфайли эса 5 киши оламдан ўтган.
Улашиш:
Шарҳлар