Politico: Байден Конгрессга Киевга 24 миллиард доллар ажратиш сўровини юборди

Фото: Victoria Jones/Pool via REUTERS

АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга Украинага ёрдам бериш ва Киевга топширилган қуроллар эвазига Америка армиясининг қурол-яроғ захираларини тўлдириш учун қўшимча 24 миллиард доллар ажратиш бўйича махфий сўров юборди, деб ёзади Politico манбаларга таяниб.

Маълумотларга кўра, Конгресс душанба куни мурожаат олган. Унга кўра, Байден маъмурияти «Америка заҳираларини тўлдириш» учун 16 миллиард доллар ажратишни кутмоқда ва яна 8 миллиард долларни Украинага хавфсизликка кўмаклашиш ташаббуси (USAI) дастури орқали тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

Дастур Пентагонни армия омборларидан жиҳозлар ва бошқа ёрдамлар билан таъминлаш ўрнига ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишни ўз ичига олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.